Гулистон шаҳар Алишер Навоий номидаги Билимлар масканида «Шеърият гулшани» деб номланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди

Ўзбек халқи юксак маънавиятли, маърифатли, маданиятли халқ. Халқимизнинг  ўтмишини, тарихини  қадимдан  шеър, куй, қўшиқларда акс эттириш  ота-боболаримиздан қолган меросдир .Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр  этиш ва тарқатиш тизимини  ривожлантириш, китоб мутолааси  ва  китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбир  дастурлари тўғрисида” ПҚ 3271-сонли қарорида ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини жонлантириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар” дастурида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш  ва  уни амалга жорий этиш, боболаримизнинг ижодий бой меросларини давом эттириш, ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш  мақсадида, Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимига  қарашли умумтаълим мактабларининг ижодкор ва китобсевар  ўқувчилари ўртасида  2018 йил  18 апрель куни Гулистон шаҳар   Алишер Навоий номидаги Билимлар масканида  «Шеърият гулшани» деб номланган  адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда    вилоятимизнинг таниқли шоири Анвар Тоғаев иштирок этди ҳамда ўз ижод намуналарини ижодкор ўқувчи ёшлар билан ўртоқлашди. Шунингдек, ўқувчиларга шеър ёзишда, хикоялар ёзишда нималарга эътибор бериш лозимлигини, инсоннинг сўз бойлиги юқори бўлишлигини ва албатта кўпроқ китоб ўқиш кераклигини айтиб ўтди. Тадбир давомида ижодкор ўқувчи ёшлар ҳам ўзларининг ёзган шеърлари билан иштирок этишди.

Бундай кечалар ўқувчилар ўртасида Ўзбек халқи юксак маънавиятли, маърифатли, маданиятли халқ эканлиги ва бой ижодий меросга эга эканлиги уларнинг қалбида фахр, ғурур туйғусини шакллантиради ҳамда ўқувчиларнинг китоб бўлган меҳрини янада оширади.Тадбир якунида иштирокчилар адабий-бадиий кечаларни кўпроқ ташкиллаштиришни режалаштириб олишди.