“Энг яхши китоблар –болаларга”

       Жорий йилнинг   21   ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги 3271-сонли Қарори ижроси таъминлаш  ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида маънавий аҳлоқий жиҳатдан комил инсон қилиб тарбиялашга кўмаклашиш, уларнинг китобхонлик саводини шакллантириш, дунё қарашларини ўстириш мақсадида,   Гулистон  шаҳар  халқ  таълими  бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактабида  “Энг яхши китоблар –болаларга”  мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирга Сирдарё вилоят Халқ таълими бошқармасининг Дарсликлар бўйича методист Тиловов Хайрулло, Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимининг Дарсликлар бўйича методисти Зармасова Шахло ҳамда Вилоят ва шаҳар ахборот-ресурс марказиларининг ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ўқувчилар китобнинг инсон хаётидаги ўрни ва мухим ахамиятга эгалиги,    китоб  тарихи тўғрисида гапириб ўтдилар.Бундан ташқари ўқувчилар буюк ўзбек шоирларнинг шеърларини ёддан ўқиб тадбир иштирокчиларини хушнуд этди.Тадбир сўнгида келган тадбир иштирокчилари ва ўқувчилар ўртасида “Ўқувчиларнинг китоб мутоаласини шакллантиришда муаммо ва ечимлари” мавзусида давра сухбати  ташкил этишди.