“Кичик фан олимпиада”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги 3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлокий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда  янги ўқув йили давомида таълим сифатини оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида  чизмачилик фан йўналиши бўйича “Кичик фан олимпиадаси”ни ўтказди.

Ушбу кўрик танловдан мақсад иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш, ўқувчилар ўртасида фанга бўлган қизиқишни янада ошириш, соғлом рақобат мухитини яратиш, фан ўқитувчиларининг фаолиятини жонлантириш ҳамда қишки таътил кунлари ўтказиладиган “Фанлар олимпиадаси”нинг 2-(шаҳар) босқичига тайёргарлик жараёнини кучайтиришдир.

 

Шодиев Камолиддин

Таълим сифати мониторинги инспектор методисти: