2018/2019 ўқув йилида аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларнинг семинари

2018/2019 ўқув йилида аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус касб-хунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 107-сон қарорида белгилаб қўйилган Низом талабларининг мазмун-моҳияти  ҳақида кенг тушунчалар бериш мақсадида 2018 йил  5 декабр куни Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими  мудири Ш.Хусанов   сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус касб-хунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 107-сон қарори иловасининг III-бўлим 34-бандига мувофиқ аттестация икки босқичда ўтказилиши ҳақида гапириб ўтди. Сўнг сўзга бўлимнинг таълим муассасалари фаолиятинги ташкил этиш шўъба раҳбари Ш.Камбаров чиқиб, қуйдагиларни маълум қилди:

2017/2018 ўқув йилида шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларидан жами: 340 нафар педагог ва раҳбар ходимлар аттестациядан ўтишга талбгор бўлди. Шундан 4 нафари олий тоифани ҳимоя қилиш учун, 20 нафар педагоглар олий тоифа олиш учун, 147 нафар педагоглар 1 тоифа олиш учун, 169 нафар мутахассис педагог кадрлар 2 малака тофага ўтиш учун талабгор бўлди.

Шунга кўра, олий малака тоифасига талабгорлар аттестациянинг 1 босқичи яъни педагогларнинг ўқув фани бўйича малака синови (тест) натижаларига кўра, 1 нафар педагог 82,5 балл тўплаган, 7 нафари олий тоифага ўтиш баллини тўплай олган.

1-малака тоифасига талабгорлар аттестациянинг 1 босқичи яъни педагогларнинг ўқув фани бўйича малака синови (тест) натижаларига кўра, 147 нафар педагогдан 51 нафари 1 тоифага ўтиш баллини тўплай олган, 21 нафари сақлаб қолиш баллини тўплаган, 70 нафари мутахассис лавозимига тушириладиган балларни тўплаган, 5 нафар педагог турли сабабларга кўра аттестация жараёнида иштирок этмаган.

2-малака тоифасига талабгорлар аттестациянинг 1 босқичи яъни педагогларнинг ўқув фани бўйича малака синови (тест) натижаларига кўра, 169 нафар мутахассис педагог кадрлардан 129 нафари 2 тоифага ўтиш баллини тўплай олган, 1 нафари мутахассис лавозимини сақлаб қолган, 9 нафари мутахассис лавозимига мувофиқ эмас баллини тўплаган, 30 нафари турли сабабларга кўра аттестация жараёнида иштирок этаолмаганликлари ҳақида маълумот учун айтиб ўтди.

Низомнинг 361-бандида 2017-2018 ўқув йилида ўзгартириш киритилганлиги яъни;

* Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

* Аттестациядан ўтказганлик учун йиғим Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.

* Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда педагог кадрга нисбатан «Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин», мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас» қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

* Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.

*Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун тест материаллари мазмунини шакллантириш, нашр этиш ва мазкур жараённи ўтказиш Давлат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

* Ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига даъвогар педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралари билан келишилган ҳолда таълим турлари бўйича Халқ таълими вазирлиги ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан амалга оширилади.

* Аттестация комиссиялари педагог кадрларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги ҳамда ўқув фани бўйича малака синови натижаларини таҳлил қилади, хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади ва тегишли қарор қабул қилади.

* Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланишини айтиб ўтди.