Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги Ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг таваллудига бағишлаб “Ўйла, изла, топ!” танлови ўтказилди.

        Ўзбекистон  халқ ёзувчиси, болаларнинг севимли ёзувчиси таниқли адиб Худойберди Тўхтабоевнинг  таваллуд кунига бағишлаб 17 декабрь куни шаҳар АРМида умумтаълим мактабларининг 7-синф ўқувчилари ўртасида “Ўйла, изла, топ!” интеллектуал  ўйини ташкил этилди. Интеллектуал  ўйин  низомда кўрсатилган   шартлар асосида  бўлиб  ўтди. АРМ раҳбари Мирзаева Ёрқинойга тадбирни очиш учун сўз берилди.  Шартларни вилоят АРМ ходимлари Ризоқулова Буниса ва Султонова Умидалар баҳолади. Уйга топшириқ шартида  иштирокчилар  “Мен севган китоб” ёки “Менинг севимли қаҳрамоним” мавзусида  Х.Тўхтабоев расми акс  эттирилган ва ёзувчининг бирор асарига чизилган  эскиз тайёрлаб келишлари керак эди.

 Барча иштирокчилари бу шартга  пухта тайёргарлик кўрингани чизилган  расмларидан  маълум бўлди. Иштирокчиларга бир овоздан 5балл қўйилди. Савол- жавоб шартида ҳар бир иштирокчига ёзувчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида 5тадан савол берилди. 5-8-12-мактабнинг иштирокчилари   саволларга  тўғри  ва  аниқ  жавоб  бериб юқори балл олишди. “Ўйла, изла, топ!” шартида мониторда  асарлардан  парчалар берилди,  иштирокчи фақат Х.Тўхтабоев асарлари берилган   парчани топиши керак ва қайси асардан келтирилганлигини ҳам  айтиши керак.

 

Иштирокчилар ёзувчининг асарини тўғри топишди, лекин қайси асардан келтирилганлигини  айтиб бериша олишмади. 7-8-9-12-13-16-мактаб ўқувчилари  бошқаларга қараганда асарни тўғри топгани учун юқори балл олишди. “Энг яхши актёр” шартида 2 дақиқада иштирокчи томонидан  Х. Тўхтабоевнинг асарларидан қайси қаҳрамон ёқса, ушбу асар қаҳрамони роли ижро этилади.

4-мактаб ўқувчиси Тўрабекова Махсуда, 5-мактаб ўқувчиси Нишонов Беҳруз, 12-мактаб ўқувчиси Раимбердиева Гулноралар 5 балл билан баҳоланди.   Умумий натижалар қуйидагича 1-ўрин 12-мактаб ўқувчиси Раимбердиева Гулнорага, 2-ўрин 8-мактаб ўқувчиси Аноров Шуҳрат, 3-ўрин 5-мактаб ўқувчиси Нишонов Беҳрузга насиб қилди.

Озода Бекбўтаева

       АРМ инновацион тадқиқотлар сектори мудири