Умумтаълим мактабларида «Тарих фани» фан ойлиги бўлиб ўтмоқда

     Халқ таълими Вазирлигининг   2009     йил 11 сентябрдаги “Фан ойликларини      ўтказилишини    такомиллаштириш     тўғрисида”ги     252-сонли буйруғи ҳамда Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармасининг 12 сентябрь 2009 йилдаги “Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини такомиллаштириш тўғрисида” ги 207-сонли буйруқлари ижросини  таъминлаш мақсадида   Гулистон шаҳар ХТБ мудири Ш.Хусановнинг 2018 йил 28 декабрдаги 277-сонли буйруғига асосан  2019 йил  1 январдан 31 январгача  барча умумтаълим  мактабларида ижтимоий   фанлар  йўналишидаги (тарих,давлат ва ҳуқуқ асослари) фан  ойлиги  деб  эълон қилинди.

Таълим сифат самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан бири фан ойликларини ўтказишдир. Фан ойликлари иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштирилган ҳолда тарғибот қилиш, улардаги ижодий қобилиятларни ўстириш, таълим-тарбия жараёнида  қўлланилаётган методларини такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Фан ойлигини ўтказишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди:

умумтаълим  мактабларида ўқув тарбия жараёнининг сифатини, тарих ва ҳуқуқ фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини рўёбга чиқариш;

 умумтаълим  мактабларида тарих ва ҳуқуқ фанларини ўқитишда  қўлланилаётган замонавий методларни, педагогик технологияларни аниқлаш ва таълим-тарбия жараёнидаги натижаларини тарғибот қилиш;

педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш, уларнинг иш тажрибаларини  оммалаштириш;

синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг ўқув жараёни билан узвийлигини таъминлаш;

Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлигини ташкил этиш;

Тарих ва ҳуқуқ фанларининг ўзига хос хусусиятларини кенг оммага тарғиб қилиш;

Фан ойликларини ташкил этиш орқали фан уюшмалари ва методбирлашмалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

Тарих ва ҳуқуқфанлари бўйича ўқув-методик ишларни амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш.

          Ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда бўлим тасарруфидаги барча умумтаълим  мактабларида  тарих ва ҳуқуқдарсларини  очиқ  дарс деб  белгиланди, буйруқ  ва чора-тадбирлар  ишлаб чиқилди, кўрик – танловлар , очиқ дарслар,  семинарлар  ташкил  этилди.

      Бугунги кундаги халқ таълими тизимидаги энг муҳим вазифалардан бири таълим сифати ва мазмунини янги босқичга кўтариш, маънавий жиҳатдан баркамол, аҳлоқан пок, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор ва фаол ёшларни шакллантиришдир. Ушбу талабларни эътиборга олган ҳолда 2019 йил январь ойида барча мактабларнинг ижтимоий фанлар услуб бирлашмалари йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишлар қарори бўйича мактабларда “Тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Фан ойлигини юқори савияда ўтказиш учун ишчи гуруҳлар тузилди. Барча дарслар очиқ деб эълон қилинди. Фан ойлигига бағишланган стенд тайёрланди. Ижтимоий  фанлар  йўналишидаги (тарих ва ҳуқуқ)фан  ойлиги   давомида     ўқувчилардан  тестлар  олинди. 11 январдан бошлаб 1 ҳафта давомида синфлар кесимида тарих ва ҳуқуқ фанларидан кириш тестлари олинди ва таҳлил қилинди. Ўқув йили бошида барча синф ўқувчилари тарих ва ҳуқуқ фанлари дарсликлари билан етарли таъминланган. 14 январь- Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан синфлар кесимида деворий газеталар, маъруза, реферат ва ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди.Фан ойлигининг дастлабки ҳафталаридаёқ кўплаб очиқ дарслар ва тадбирлар ўтказиш бошлаб юборилган.

Амалга оширилаётган ишлар Ижтимоий   фанлар  йўналишидаги (тарих,давлат ва ҳуқуқ асослари) фан  ойлиги Гулистон шаҳар ХТБга қарашли барча умумтаълим мактабларида кўтаринки руҳда ўтаётганлигидан далолат беради.

          Жумладан, Гулистон шаҳар ХТБга қарашли 5-умумий ўрта таълим мактабида 14 январда тарих фани ўқитувчиси С.Комилова 9-синфда 16 январь куни 6-синфда тарих фани ўқитувчиси Н.Хасанова “Демократия в Афинах” мавзусида очиқ дарс, 18 январь куни Д.Сулаймонова 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Мурожаатномасини ўрганиш бўйича “Сиёсий соат”, 2-умумий ўрта таълим мактабида 16 январь куни тарих ўқитувчиси Б.Эркинхонов 8-Б синфда  Ўзбекистон тарихи фанидан “Амирлик давлат тузуми ва унинг маъмурий бошқаруви” мавзусидамавзусида очиқ дарс, олий тоифали тарих ўқитувчиси М.Сигбатулина 7-8-синфлар ўртасида “Со второго взгляда” тадбирини, ҳуқуқ фани ўқитувчиси Г.Тўйчиева 8-Бсинфда “Ўзбекистон Республикасида суд тизими” мавзусида очиқ дарс ўтдилар.

  Гулистон шаҳар ХТБга қарашли 9-умумий ўрта таълим мактабида15 январь куни тарих фани ўқитувчиси Д.Каримова 6-Асинфда “Зардуштийлик” мавзусида очиқ дарс ўтди.Фан ойлигини қизиқарли ўтказиш мақсадида фан ўқитувчилари барча синфларда тадбирлар ўтказишмоқда. 9-умумий ўрта таълим мактабида 19 январь куни “Ватан тарихи рангларда” расмлар танловибўлиб ўтди. 21 январь, яъни бугун 8-синф ўқувчилари ёш тарих ўқитувчиси Э.Шерқўзиева бошчилигида Гулистон давлат университети қошида ташкил этилган музейга саёҳат уюштиришди. Сидарё вилояти тарихидан маълумотлар берувчи Ўлкашунослик музейига ҳам шундай саёҳатларни уюштириш режалаштирилган.

 

Фан ойлиги давомида Гулистон давлат университети Тарих ҳамда Миллий ғоя ва ҳуқуқ кафедраси профессор-ўқитувчилари ва шаҳар ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан учрашувлар, фан ойлиги якунида эса фестиваль ўтказиш ва булар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ёритиш,илғор  иш  тажрибаларини  оммалаштириш режалаштирилган. Ойнинг  охирида  фан  ойлигининг  якунини мактаб  педагог  жамоалари  билан  умумий  йиғилишларида  таҳлил  қилинади. Ойлик давомида ўтказилган турли тадбирлар иштирокчилари ва энг яхши кўрсаткич соҳиблари фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирланадилар.