DIQQAT KO’RIK-TANLOV

Азиз ўқувчилар, ҳурматли ота-оналар, ҳамкасблар!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда “Соғлом овқатланиш – фаол турмуш тарзи” Акциясининг “Биргаликда амалга оширамиз” лойиҳаси доирасида халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида “Лидер” кўрик-танлови бошланганлиги ҳақида маълум қилади.

Кўрик-танлов 2019 йилнинг 1 майидан 20 майигача умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Танлов якунларига кўра 30 нафар ғолиблар “Артек” Халқаро болалар марказига йўлланмани қўлга киритадилар!

Батафсил маълумотни http://www.doit-together.uz сайти орқали ҳамда умумтаълим мактаблари раҳбариятидан олишингиз мумкин.

Кўрик-танловда иштирок этиш бепул.

Танлов рус тилида олиб борилади.

Ҳурмат билан,
Кўрик-танлов ташкилий қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги