7 May 2019

Азиз ўқувчилар, ҳурматли ота-оналар, ҳамкасблар!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда “Соғлом овқатланиш – фаол турмуш тарзи” Акциясининг “Биргаликда амалга оширамиз” лойиҳаси доирасида халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида “Лидер” кўрик-танлови бошланганлиги ҳақида маълум қилади.

28 Yanvar 2019

Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-мҳ-сонли буйруғи тасдиқланди (Адлия вазирлиги томонидан 3118-рақам билан рўйхатга олинган). Низомда умумий ўрта таълим муассасасининг Кузатув кенгаши фаолияти, унинг мақсад ва вазифалари ҳамда ваколатлари белгилаб берилди.

28 Yanvar 2019

Халқ таълими Вазирлигининг   2009     йил 11 сентябрдаги “Фан ойликларини      ўтказилишини    такомиллаштириш     тўғрисида”ги     252-сонли буйруғи ҳамда Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармасининг 12 сентябрь 2009 йилдаги “Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини такомиллаштириш тўғрисида” ги 207-сонли буйруқлари ижросини  таъминлаш мақсадида   Гулистон шаҳар ХТБ мудири Ш.Хусановнинг 2018 йил 28 декабрдаги 277-сонли буйруғига асосан  2019 йил  1 январдан 31 январгача  барча умумтаълим  мактабларида ижтимоий   фанлар  йўналишидаги (тарих,давлат ва ҳуқуқ асослари) фан  ойлиги  деб  эълон қилинди.

29 Dekabr 2018

Xurmatli ustozlar!

    Kirib kelayotgan «Yangi 2019 yil»  bayrami bilan chin qalbdan muborak etamiz. Sizlarga sihat-salomatlik, uzoq-umr tilaymiz. Farzandlaringiz va oilangiz baxtiga doimo sog’ bo’ling. Mashaqqatli , sharafli va ma’suliyatli kasbingizda doimo zafarlar, omadlar yor bo’lsin. «Yangi 2019 yil»da dunyoning barcha ezgu tilaklari oilangiz, sharafli kasbingizda hamroh bo’lsin. Yosh avlod tarbiyasida doimo olg’a qadam tashlab, ulkan yutuqlar sohiblari bo’lib yuringlar. Yangi yilingiz muborak bo’lsin.

22 Dekabr 2018

        Ўзбекистон  халқ ёзувчиси, болаларнинг севимли ёзувчиси таниқли адиб Худойберди Тўхтабоевнинг  таваллуд кунига бағишлаб 17 декабрь куни шаҳар АРМида умумтаълим мактабларининг 7-синф ўқувчилари ўртасида “Ўйла, изла, топ!” интеллектуал  ўйини ташкил этилди. Интеллектуал  ўйин  низомда кўрсатилган   шартлар асосида  бўлиб  ўтди. АРМ раҳбари Мирзаева Ёрқинойга тадбирни очиш учун сўз берилди.  Шартларни вилоят АРМ ходимлари Ризоқулова Буниса ва Султонова Умидалар баҳолади. Уйга топшириқ шартида  иштирокчилар  “Мен севган китоб” ёки “Менинг севимли қаҳрамоним” мавзусида  Х.Тўхтабоев расми акс  эттирилган ва ёзувчининг бирор асарига чизилган  эскиз тайёрлаб келишлари керак эди.

20 Dekabr 2018

Guliston shahar xalq ta’limi bo’limi tassarufidagi umumta’lim maktablarida faoliyat olib borayotgan chet tili o`qituvchilarining bazaviy lavozim maoshlariga oylik ustama belgilash uchun test sinovlari 2018 yil 26- dekabr kuni Guliston shahar 14-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabida bo‘lib o‘tadi. Test joyi, kuni va vaqtini nsfla.uz sayti “Shaxsiy kabinet” orqali aniqlashingiz mumkin.

Test sinovi topshiriladigan bino hududiga belgilangan vaqtdan kamida yarim soat oldin shaxsingizni tasdiqlovchi hujjat (pasport) bilan kelishingiz so’raladi. Test sinoviga kechikkan yoki kelmagan talabgorlar uchun qo’shimcha test sinovi o’tkazilmasligini ma’lum qilamiz.

18 Dekabr 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 9-августдаги «Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан юртимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилган эди.

14 Dekabr 2018

2019 йилнинг 3-10 январь кунлари 120 нафар 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар “Аъло таътил” лойиҳасида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.Илк бор ташкил этилаётган лойиҳадан асосий мақсад – бугунги кунда Республика ва иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун умумий мулоқот майдонларини яратиш, болаларнинг касбга бўлган қизиқишини орттириш ва уларни йўналтириш ҳамда таътилларини мазмунли ташкил этишдир.

12 Dekabr 2018

2018/2019 ўқув йилида аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус касб-хунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 107-сон қарорида белгилаб қўйилган Низом талабларининг мазмун-моҳияти  ҳақида кенг тушунчалар бериш мақсадида 2018 йил  5 декабр куни Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида семинар тренинг бўлиб ўтди.

12 Dekabr 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги 3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлокий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда  янги ўқув йили давомида таълим сифатини оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида  чизмачилик фан йўналиши бўйича “Кичик фан олимпиадаси”ни ўтказди.


Page 1 of 41234