19 Noyabr 2018

Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда эълон қилди.Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар – Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

8 Noyabr 2018

Халқ таълими вазирлиги ўқувчи-ёшлар билан ишлашга қаратилган “Вазирлик ва ўқувчи-ёшлар” янги ташаббусни амалга оширишни бошлади.Лойиҳанинг асосий мақсади Ўқувчи-ёшларнинг бугунги кундаги таълим сифати тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, ўқувчи-ёшларнинг таълимга жалб қилишда тенгдош-тенгдошга тамойилига мувофиқ ижтимоий фаолликни такомиллаштириш бўйича лойиҳалар ва таклифларни эшитиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш ва Халқ таълими вазирлиги тизимида амалга оширилаётган лойиҳаларда ўқувчи-ёшларни иштирокини таъминлашдир.

7 Noyabr 2018

         2018 йил  29 сентябрда  Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимининг  она тили ва адабиёт фан  ойлигини  ўтказиш  бўйича  буйруғи ва  шаҳар миқёсида ўтказилиши режалаштирилган  чора-тадбирлар режаси  бўлим томонидан ишлаб чиқарилди.

  Режа бўйича шаҳардаги  барча умумтаълим мактабларидаги фан услуб метод бирлашмалари  мактаб миқёсидаги  фан ойлиги  буйруғи ва  фан ойлигини ўтказиш бўйича мактаб  чора-тадбирларини ишлаб чиқардилар.

28 Sentabr 2018

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги Ахборот ресурс маркази томонидан ҳафта давомида бир нечта умумтаълим мактабларида тадбирлар ташкиллаштирилди. 17-сентябр Абдулла Қаҳҳор таваллудига бағишлаб “Мохир таржимон” мавзусида Гулистон шаҳар 13-умумтаълим мактабида адабий кеча ўтказилди. Адабий кечага мактаб кутубхоначиси ҳамда АРМ ходимлари томонидан ёзувчи ижодини акс эттирувчи кўргазмалар ташкил қилинди. Тадбирда фаол китобхонлар томонидан ёзувчининг ҳаёти ва ижоди  ҳақида маълумотлар берди. Мактабнинг она тили ўқитувчиси Шодмонқулова Эътибор томонидан  ёзувчи мохир сўз устаси бўлиши билан бирга, моҳир таржимон эканлигини ҳам такидлади. Йиғилганлар билан  ёзувчи ижоди бўйича савол жавоблар ўтказиб, фаол иштирок этган ўқувчилар  рағбатлантирди.  

24 Avgust 2018

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари педагогик ходимларининг 2018-2019 ўқув йилига бағишланган анъанавий Август анжумани  23 август  куни 11-умумтаълим мактабида ўтказилди. Август анжуманида Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ш.Хусанов, вилоят халқ таълими бошқармасининг ходими Р.Шодиева, бўлим ходимлари ва  умумтаълим мактабларининг 489 нафар  фан ўқитувчилари иштирок этишди. 

5 Iyul 2018

Chet tillari o’qituvchilarining bazaviy lavozimi maoshlariga oylik ustama belgilash uchun o’tkazilgan test sinovlarining “Yozish” ko’nikmasi bo’yicha natijalar e’lon qilindi. Natijalar bo’yicha ma’lumotlarni, “Shaxsiy kabinet” orqali bilib olish mumkin bo’ladi. 50% (15ball) dan yuqori to’plagan talabgorlar keyingi, “Gapirish” ko’nikmasi bo’yicha sinovlarga taklif  etiladilar.

1 Iyun 2018

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сонли “Ўзбекистон Республикаси Xалқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги вилоят халқ таълими бошқармалари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаларининг туман( шаҳар) бўлимларининг Махсус экспулатация хизматларига «DAMAS» русумидаги хизмат автомабиллари топширилди.

31 May 2018

                Ўзбекистон Республикасининг    2017 йил 13  сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр  этиш ва тарқатиш тизимини  ривожлантириш, китоб мутолааси  ва  китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбир  дастурлари тўғрисида” ПҚ 3271- сонли қарори  ҳамда  Ўзбекистон халқ таълими Вазирлигининг  2018 йил 7 майдаги 119-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида  

24 May 2018

     Мамалакатимиз тараккиётининг янги боскичида жамият ҳаётининг барча жабхасида изчиллик  билан ислоҳотлар олиб борилмокда  хусусан, таълим сохасида .Замоннинг илгарилаб бориши хар бир соха вакилларини ҳаётга теран назар билан карашга , касбий махоратини ошириб боришга ,замон билан хамнафас бўлишга ундамокда.

24 May 2018

Маҳаллалар  фаолиятини мувофиқлаштириш  бўйича  Сирдарё  вилояти кенгаши томонидан  баркамол  авлодни  тарбиялашда катта  билимлари ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшлар ўртасида  миллий  маънавий қадриятлар ва анъаналарни давом  эттириш ва тарғиб этиш  мақсадида  2018  йил 11 май куни  Гулистон шаҳар марказида жойлашган «Адабиёт  маскани»  майдонида   «Нуронийлар-ҳаёт  йўлларида  таянчимиз ва суянчимиз»  мавзусида  тадбир бўлиб ўтди.


Page 2 of 41234