6 Aprel 2018

Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга мехрини кучайтириш, харбий соҳага бўлган қизиқишларини ортириш ҳамда   Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган «Темурбеклар мактаби»га ўқувчи-ёшларни жалб қилиш мақсадида 2018  йил 4 апрел куни Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-сонли умумтаълим мактабида Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ш.Хусанов бошчилигида бир гуруҳ Миллий гвардия ходимлари билан ўқувчи-ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

29 Mart 2018

2018 йил 16 март куни Гулистон шахар 1-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессори Мирзиёд Мирсаидов ва техника фанлари доктори, профессор Тўлқин Мавлоновлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Гулистон шахар халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг физика ва математика фани ўқитувчилари, ҳамда, мактабларнинг мазкур фанга қизиқувчи, билимлар беллашувининг математика фани бўйича ғолиблари, фан олимпиадаларининг ғолиб ўқувчилари иштирок этдилар.

27 Mart 2018

Халқ таълими тизимида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ривожлантириш, ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини бошланғич синфлардан бошлаб аниқлаш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича таълим муассасалари ўртасида ўзаро тажриба алмашишни ташкил этиш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш мақсадида.


Page 4 of 41234