16 Yanvar 2019

21 Noyabr 2018

                Жорий йилнинг   21   ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги 3271-сонли Қарори ижроси таъминлаш  ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида маънавий аҳлоқий жиҳатдан комил инсон қилиб тарбиялашга кўмаклашиш, уларнинг китобхонлик саводини шакллантириш, дунё қарашларини ўстириш мақсадида,   Гулистон  шаҳар  халқ  таълими  бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактабида  “Энг яхши китоблар –болаларга”  мавзусида тадбир ўтказилди.

19 Aprel 2018

Ўзбек халқи юксак маънавиятли, маърифатли, маданиятли халқ. Халқимизнинг  ўтмишини, тарихини  қадимдан  шеър, куй, қўшиқларда акс эттириш  ота-боболаримиздан қолган меросдир. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр  этиш ва тарқатиш тизимини  ривожлантириш, китоб мутолааси  ва  китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбир  дастурлари тўғрисида” ПҚ 3271-сонли қарорида ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини жонлантириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар” дастурида  кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш  ва  уни амалга жорий этиш мақсадида